1

Карантинда ишсиз, даромадсиз қолган ва эҳтиёжманд аҳоли қатламлари рўйхат қилинади. Рўйхатга кимлар киритилади?

ЖАМИЯТ 12.07.2020, 12:10
Карантинда ишсиз, даромадсиз қолган ва эҳтиёжманд аҳоли қатламлари рўйхат қилинади. Рўйхатга кимлар киритилади?

Бугун, 12 июль куни АОКА ҳузуридаги штабда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов иштирокида брифинг ўтказилди. 

Унда қайта кучайтирилган карантин чеклловлари даврида ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказларининг фаолияти республикамизнинг барча ҳудудларида яна қайта йўлга қўйилиши маълум қилинди. 

Ҳамда ишсиз қолган, доимий даромад манбаини йўқотган ва эҳтиёжманд аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида тартиб жорий этилиши, вазирлик томонидан ушбу қатламларнинг манзилли рўйхати шакллантирилиши айтилди. 

Бу рўйхатга:

- таъминот манбаи бўлмаган ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган, оғир касалликка чалинган, кўп болали оилалар;

- ижтимоий нафақаси ўз эҳтиёжларини қопламайдиган ва ундан бошқа даромад манбаига эга бўлмаган оилалар;

- чин етимлар, бола тарбияси билан қариндошлари шуғулланаётган оилалар;

- ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам ногирон бўлган оилалар;

- 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида яшаётган бева аёллар (бева эрлар);

- ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам ишсиз бўлган ва иш изловчи сифатида бандликка кўмаклашиш марказларида ҳисобда турган оилалар;

- меҳнатга лаёқатли аъзолари бўлган, бироқ ҳеч қаерда ишламайдиган ёки пандемия туфайли даромадидан вақтинча маҳрум бўлган, мавсумий ишчи, уста, мардикор, сартарош, чет элда ишини йўқотиб, ҳозирда даромадсиз қолган фуқароларнинг  оилалари  киритилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1