1

Китоб тумани марказий шифохонасидаги беморларда коронавирус аниқланмаган

ЖАМИЯТ 12.07.2020, 16:07
Китоб тумани марказий шифохонасидаги беморларда коронавирус аниқланмаган

Бир - икки кундан буён туман аҳли ўртасида турли мавҳум фикрлар билан тарқалган миш - мишлар асоссиз. Бу ҳақда Китоб.уз хабар берди.

Туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарининг ҳозиргина берган расмий маълумотига кўра Китоб тумани марказий шифохонасининг умумий даволаш (терапия) бўлимида ётган беморларда ҳеч қандай коронавирус касаллиги аниқланмаган.

Касалликка гумонланиб, тестларини таҳлил учун жўнатилган беморларнинг таҳлил натижалари манфий чиққан.

Аммо туманда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 176-сонли буйруғига асосан COVID - 19 инфекцияси борлигига гумонланиб, текширилганда мусбат натижа берганлар бор. Уларда касаллик симптомсиз кечиб, айни кунларда уйда даволанишяпти. Бу беморлар тўлиқ назоратда бўлиб, ҳозирда аксарияти тузалиб яна соғлом турмуш тарзига қайтган.

Яна бир очиқ маълумот шуки, туманда исталган вақтда коронавирус билан оғриган киши аниқланмаслигига ҳеч қандай кафолат йўқ. Бироқ бу ваҳимага берилиш учун асос бўлмайди.Турли миш - мишлар тарқатиш ва унга ишониш бу  масаланинг тўғри ечими эмас.

Шунинг учун, етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган барча тумандошларимиз ўз саломатликларини асраш учун сабабсиз кўчага чиқмасликлари, карантин талаблари ҳамда санитария - гигиена қоидаларига амал қилишлари  мақсадга мувофиқ бўлади, дейилади хабарда.

ЭСЛАТМА : Туман марказий шифохонасининг умумий даволаш(терапия)бўлими очиқ ва доимгидек карантин талаблари асосида одатий иш куни давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1