1

Айни соатда 149 та ҳолатда коронавирус қайд этилди. Уларнинг 76 таси пойтахт аҳолиси орасидан...

ЖАМИЯТ 12.07.2020, 17:22
Айни соатда 149 та ҳолатда коронавирус қайд этилди. Уларнинг 76 таси пойтахт аҳолиси орасидан...

2020 йил 12 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12855 (+149) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 45 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 28 нафари Андижон вилоятида ( шундан 11 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 17 нафари эса аҳоли орасида) 76 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.

Бугун айни пайтга қадар юртимизда 7723 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар ( 60 фоиз) соғайди.

Ҳозирда мамлакатимизда 5073 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1