25

Аҳоли орасида коронавирус билан касалланганларнинг кескин ошиб кетиши нима билан боғлиқ?

ЖАМИЯТ 13.07.2020, 13:58
1889
Аҳоли орасида коронавирус билан касалланганларнинг кескин ошиб кетиши нима билан боғлиқ?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Тошкент шаҳри санитария- эпидемиологик осойишталик маркази бош шифокори ўринбосари Бобур Қурбонов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. У муҳим саволларга жавоб берди.

"Аҳоли орасида коронавирус билан касалланганларнинг кескин ошиб кетиши нима билан боғлиқ?"

– Хориждаги фуқароларимиз Ўзбекистон ҳудудига кириб келгач, махсус карантин зоналарига жойлаштирилади, яъни улар қариндошлари, дўстлари ва танишлари билан мулоқот қилмайди. Ўша ерда улардан тест текшируви учун таҳлиллар олинади. Шундан сўнг уларга ташхис қўйилади. Натижалар асосида COVID-19 тасдиқланади.

Аҳоли орасида коронавирусга чалинганларнинг кўпайиб кетаётганига сабаб: фуқароларимиз, асосан ёшларимиз карантин тадбирларига амал қилмай қўйди. Тиббий ниқобларни нотўғри тақиш (бурунни очиб), масофа сақламаслик, ёшларнинг кечалари маҳаллалар ва кўп қаватли уйлар тагида йиғилиб бирга вақт ўтказишлари — мана шу сабаблар туфайли Тошкент шаҳрида касалланишлар сони кескин кўпаймоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+28° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91