АсосийJamiyat

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусдан вафот этган 14 ёшли ўсмир ҳақидаги маълумотни яширганмиди?

'Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусдан вафот этган 14 ёшли ўсмир ҳақидаги маълумотни яширганмиди?'ning rasmi

Штаб азоси Ҳабибулла Оқилов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервюсида коронавирусдан вафот этганлар орасида 14 ёшли фуқаро борлигини айтиб ўтди. Лекин Соғлиқни сақлаш вазирлиги бундай маълумот бермаган эди. Нега коронавирусдан вафот этганлар сони аниқ айтилмасдан, камайтирилиб кўрсатиляпти?

 Ушбу саволга АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда иштирок этган Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков қуйидагича жавоб берди: 

➖ Коронавирусга қарши курашиш штаби вакили, Тошкент шифокорлар малакасини ошириш институти ректори, профессор Ҳабибулла Оқилов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида бизда вафот этганларнинг 13 фоизини 40 ёшгача бўлган инсонлар ташкил этиши хақида гапирдилар. Афсуски, вафот этганлар орасида 14 ёшли бола (20 ёшгача бўлганлар — 3 фоиз) ҳам бор деб ўтдилар.

Шу куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам касалликдан вафот этганларнинг сонини яширмай тўғри маълумот тақдим этган. Яна қайтариб айтаман, республикамизда касалланганлар ва вафот этаётганлар тўғрисидаги маълумотлар аниқ, шаффоф холда фуқароларга етказилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар