25

Карантин ҳозир кучайтирилмаса, декабргача Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони қанча бўлиши маълум қилинди

ЖАМИЯТ 14.07.2020, 07:20
2413
Карантин ҳозир кучайтирилмаса, декабргача Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони қанча бўлиши маълум қилинди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов карантин тартибининг иқтисодиёт ва аҳоли даромадларига таъсири ҳақида мулоҳазаларини билдирди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимовнинг билдиришича, Ўзбекистонда 10 июлдан 1 августга қадар давом этиши кутилаётган кучайтирилган карантин тартиби иқтисодиёт ва аҳоли даромадларига баҳордаги карантин каби жиддий салбий таъсир кўрсатмайди.

“Чеклов чораларининг ҳозирги босқичини объектив равишда аввалгиси билан солиштириб бўлмайди, чунки ҳозирги чекловлар асосан хизмат кўрсатиш, умумий овқатланиш соҳалари, яъни одамларнинг оммавий тўпланиши билан боғлиқ бўлган тармоқларга тегишли. Амалдаги чора-тадбирлар вирус тарқалишини секинлаштиришга қаратилган. Бир вақтнинг ўзида камроқ одам юқтирса, ўта оғир беморларни даволаш осонроқ бўлади.

Жорий карантин сабаб иқтисодий фаолиятнинг умумий пасайишини ҳам кутмаслик керак. Фаолияти тўхтаб қолган корхоналарнинг камида 70 фоизини сентябрь ойигача, қолган барчасини эса 2020 йил охиригача қайта ишга тушиши кутилмоқда — бу ҳукумат топшириғи билан Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан тайёрланган прогнозда ўз аксини топган.

Пандемия яқин орада сусаймайди ва иқтисодий фаолият эпидемиологик вазиятга қараб олиб борилади. Айтишим мумкинки, агар эпидемиянинг янги тўлқини бошланганлиги сабабли карантин чоралари кучайтирилмаса, марказимиз прогнозларига кўра, 2020 йилнинг декабрь ойига қадар коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони деярли 64 минг беморга етиши мумкин, ушбу беморларни парвариш қилиш учун эса қўшимча 3,6 триллион сўм маблағ керак бўлади.

Таққослаш учун, бугунги кунгача Ўзбекистонда коронавируснинг тарқалишига қарши кураш харажатлари (тестлар, дорилар, ҳимоя воситалари, тиббиёт ходимларига тўланадиган тўловлар) учун 750 миллиард сўмга яқин маблағ сарфланган. Шундан келиб чиқиб, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари жорий этилган чекловларни мақсадга мувофиқ деб топган.

Карантин чораларини кучайтириш самарасини 15—20 кун ичида баҳолаш мумкин бўлади. Ҳаммаси биз бу чораларга қанчалик риоя қилишимизга боғлиқ. Албатта, иқтисодиёт янги хавф-хатарларга мослашиши керак ва айни пайтда иқтисодиёт соҳалари касал фуқаролар сонига қараб очилиши ёки ёпилиши мумкин”, дейди Обид Ҳакимов.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+33° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91