1

Россияда ўзбекистон фуқаролари иштирокида катта можаро юз берди

ЖАМИЯТ 14.07.2020, 11:26
Россияда ўзбекистон фуқаролари иштирокида катта можаро юз берди

Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси 2020 йилнинг 13 июль куни Россия Федерацияси Амур вилояти Свободный туманидаги «Renaissance Heavy Industries» компаниясига тегишли вақтинчалик вахта шаҳарчасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирокида юз берган ҳодисани назоратга олди.

Мазкур масала бўйича Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги ва бошқа ваколатли органлари билан мунтазам мулоқот олиб борилмоқда.

Бўлиб ўтган ҳодиса тафсилотларини аниқлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш мақсадида воқеа жойига Элчихона Бош консули етиб борди.

Элчихона россиялик ҳамкорлар билан биргаликда можарони келтириб чиқарган сабаб ва шарт-шароитларни ўрганиш, муаммонинг барча томонлар учун мақбул бўлган ечимни топиш бўйича иш жараёни ва натижалари ҳақида қўшимча ахборот беради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1