Фарғоналик 42 ёшли фермер ўз дала шийпонининг тўсинига осилган ҳолда топилди

ЖАМИЯТ 14.07.2020, 15:23
Фарғоналик 42 ёшли фермер ўз дала шийпонининг тўсинига осилган ҳолда топилди

9 июл куни Учкўприк тумани, Султонобод қишлоғида яшовчи, 1978 йилда туғилган фермер хўжалиги раҳбари А.О. дала шийпонининг тўсинига арқондан сиртмоқ ясаб, осилган ҳолда топилган.

Бош прокуратура Матбуот хизматининг darakchi.uz га маълум қилишича, воқеа жойи туман прокуратураси терговчиси Ш.Шоносиров раҳбарлигидаги тезкор-тергов гуруҳи томонидан кўздан кечирилганда, шубҳали ашё ёки буюмлар топилмаган.

Фермернинг ўз жонига қасд қилиб вафот этганлиги юзасидан Қўқон туманлараро суд тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасида унинг ўлимига “Бўйин аъзоларини ярим қаттиқ жисм билан қисилиб осилиши натижасида юзага келган механик асфиксия” сабаб бўлганлиги кўрсатилган.

Ҳозирда марҳумнинг ўз жонига қасд қилганлиги юзасидан туман ИИБ томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

2018 йилдан буён фермер хўжалигига раҳбарлик қилиб келаётган марҳум фермернинг отаси билан суриштирув давомида суҳбатлашилганда ўғли ҳеч ким билан уришиб ёки жанжаллашмаганлигини айтган. Маълум бўлишича, фермер ўз хўжалигидаги ғалладан бўшаган ерни одамларга иккинчи экин учун сотган ва пулларини олдиндан олган. Сув муаммоси сабаб ер олганлар А.Одан пулларини қайтариб беришини талаб қила бошлашган. Марҳум фермер ўз бошқарувидаги “Дамас”сини сотиб ҳам қарзларидан қутилолмаган. Марҳумнинг отасини таъкидлашича, шундай бўлишига қарамай пул берганлар томонидан ёки фермерлик фаолияти юзасидан бирор-бир раҳбар томонидан унга нисбатан руҳий босим ўтказилмаган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, дейилади Бош прокуратуранинг бизга берган маълумотида. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1