1

Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити намозининг масжидларда ўқилишига рухсат берилади

ДУНЁ 14.07.2020, 15:42
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити намозининг масжидларда ўқилишига рухсат берилади

Саудия Арабистони ҳукуматининг 13 июль куни маълум қилишича, Қиролликдаги мусулмонлар бу йилги Ийд Ал-Адҳа (Қурбон ҳайити) намозини масжидларда адо этишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда таржумон.уз хабар бермоқда.

Ислом ишлари вазири Шайх Абдуллатиф Ал-Шайх ўз вазирлигининг ҳудудлардаги бўлимларига Ийд Ал-Адҳа байрамига ҳозирлик кўришни буюрган.

Коронавирус хавфининг олдини олиш мақсадида ҳайит намози эълон қилинган бир қанча масжидлардагина ўқилади холос. Ушбу масжидларда эҳтиёт чоралари кўрилиши назоратга олинади.

Ислом ишлари вазирлигининг хабарига кўра, ҳайит намозига келганлар орасида коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун одамларнинг эҳтиёт чораларига амал қилишлари учун бўлган тарғибот ишлари кучайтирилди. Жумладан, тиббиёт мутахассисларининг инфекциядан ҳимояланиш бўйича берган маслаҳатлари нашрдан чиқарилган.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги Ийд Ал-Адҳа байрами август ойининг дастблабки кунларига тўғри келиши кутилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1