1

Қашқадарёдаги шартнома шартини бажармаётган автосалондан истеъмолчига "Дамас Лабо” олиб берилди

ЖАМИЯТ 14.07.2020, 17:12
Қашқадарёдаги шартнома шартини бажармаётган автосалондан истеъмолчига "Дамас Лабо” олиб берилди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси 1091 ишонч телефони орқали Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани, Олмазор МФЙ, Қорателпак кўчасида яшовчи фуқаро Отажон Қурбонов томонидан  мурожаат қилинди.  Бу ҳақда федерация Матбуот хизмати хабар берди.

Унда таъкидланишича, шу йилнинг 31 январь куни Қарши шаҳрида жойлашган “AVTO-CENTRE-QASHQADARYO”  МЧЖ билан, турмуш ўртоғи Шаҳноза Маҳмаюсупова номига “Дамас Лабо” автомашинаси сотиб олиш тўғрисида шартнома тузганлиги, шартномага кўра автомашинанинг нархи 71 миллион сўм бўлиб, ушбу сумманинг 85 фоизи миқдорида тўловни олдиндан амалга оширганлиги, бироқ МЧЖ томонидан шартномада белгиланган муддатда транспорт воситаси етказиб берилмаганлигини билдирган.

Мазкур мурожаат Федерациянинг Қарши шаҳар ижро этувчи аппарати ходимлари томонидан ўрганилганда,  МЧЖ масъуллари автомашинани муддатида етказиб бермасдан шартнома шартларини бузганлиги ҳолати аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан шартнома шартларини бузган субъектга тегишли маълумотлар киритилди ва Федерация ходимларининг аралашуви билан фуқаро Ш. Маҳмаюсуповага транспорт воситаси етказиб берилиши таъминланди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1