1

Ички ишлар вазирлигида йўқотишлар бўлди

ЖАМИЯТ 15.07.2020, 07:41
Ички ишлар вазирлигида йўқотишлар бўлди

Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати тизимда фаолият олиб бораётган икки нафар лавозимдаги ходимнинг вафот этганини маълум қилди. 

Хусусан, Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ва шахсий таркиби Вазирлик Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бўлими бошлиғи подполковник Нафасов Шавкат Насировичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ва шахсий таркиби Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот технологиялари, алоқа ва ахборотни ҳимоялаш бўлими бошлиғи ўринбосари майор Шамахмудов Аълохон Абзаловичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1