АсосийDunyo

42 нафар тиббиёт ходими вафотидан сўнг орден билан тақдирланди

'42 нафар тиббиёт ходими вафотидан сўнг орден билан тақдирланди'ning rasmi

Аввалроқ, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев мамлакатда эълон қилинган мотам кунида икки шифокорга вафотидан сўнг Меҳнат Қаҳрамони унвони берилгани ҳақида хабар қилинган эди.

Маълум бўлишича, Тоқаев  мукофотланганлар сонини янада оширган.  

Ушбу давлат соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, яна 40 нафар тиббиёт ходими вафотидан кейин турли даражалардаги «Барыс», «Парасат», «Ҳурмат» орденлари билан тақдирлаган.

Уларнинг орасида мутасаддилар, шифокорлардан тортиб фельдшерлар, ҳамширалар ва Тез ёрдам ҳайдовчилари ҳам бор.

Уларнинг барчаси коронавирусга қарши кураш йўлида ҳаётдан кўз юмган.

    Бошқа янгиликлар