1

Тўйиб овқатланмайдиганлар улуши рейтингида Ўзбекистон кўрсаткичлари ижобий томонга ўзгарди

ЖАМИЯТ 15.07.2020, 15:43
Тўйиб овқатланмайдиганлар улуши рейтингида Ўзбекистон кўрсаткичлари ижобий томонга ўзгарди

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) томонидан Ўзбекистонда “Тўйиб овқатланмайдиганлар улуши” кўрсаткичлари қайта кўриб чиқилди. Бунга сабаб, 2019 йилнинг 10-12 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ФAО экспертлари билан ўтказилган семинарда Давлат статистика қўмитаси мутахассислари Ўзбекистоннинг кўрсаткичлари бўйича эътироз билдириб, ФAО эксперти Дориан Каламверос Наварро билан баҳс-мунозара олиб борган эди.  

Давлат статистика қўмитаси  Ахборот хизмати раҳбари Усмон Абдурасуловнинг маълум қилишича,  ФАО мутахассислари қўмита вакилларининг келтирган аниқ исбот-далилларига кўра, Ўзбекистон Республикасининг “Тўйиб овқатланмайдиганлар улуши” кўрсаткичини 2014 йилдан бошлаб, New Food Balance Sheet асосида қайта кўриб чиқди. Қайта ҳисоблаш натижасида кўрсаткичлар 2016-2018 йиллар учун 2,8 % (0,9 млн. киши) ва 2017-2019 йиллар учун 2,6 % (0,8 млн. киши) ни ташкил этди.  

Бу маълумотлар 2020 йилнинг 13 июль куни бўлиб ўтган “Жаҳондаги озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланиш ҳолати 2020” (SOFI – 2020)  ҳисоботи онлайн йиғилишида ҳамда ФАО расмий сайти орқали эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз,  ФАО экспертлари 2019 йилги (SOFI – 2019) йиғилишида Ўзбекистоннинг 2016-2018 йилларда тўйиб овқатланмайдиганлар улуши кўрсаткичларини 6,3 % (2,0 млн. киши) деб эълон қилган эди. Бу кўрсаткич билан Ўзбекистон Марказий Осиёда Қозоғистон (2,1 %) ва Туркманистон (5,4 %) дан кейин учинчи ўринни эганллаган эди.  

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1