1

Индонезияда 54 нафар журналист бир вақтнинг ўзида коронавирусга чалинди

ДУНЁ 15.07.2020, 20:05
Индонезияда 54 нафар журналист бир вақтнинг ўзида коронавирусга чалинди

Инданезиянинг Шарқий Ява ҳудудида жойлашган Сурабая шаҳрида 50 дан зиёд журналист қисқа муддатда коронавирус инфекциясини юқтириб олгани маълум бўлди. Уч нафар радиостанция ходими вафот этди, деб маълум қилди ЎзА Jakarta Post газетасининг интернет версияси берган маълумотга таяниб.

Газетанинг хабар беришича, 54 журналист коронавирус инфекциясини юқтириб олган. Касалликка чалинганлик ҳолати Radio Republik Indonesia радиосининг Сурабая бўлими раҳбарияти қарори билан уч марта кетма-кет тест ўтказилгандан кейин маълум бўлган. 

Биринчи ва иккинчи тестдан ўтган уч нафар журналист коронавирусдан вафот этди, дейилади хабарда.

Нашрнинг ёзишича, яна икки нафар журналист касалхонага ётқизилган.

Хабарда айтилишича, журналистлар орасида инфекцияга чалиниш ҳолатларининг кўпайиб кетганида маҳаллий сиёсатчилар ва йирик тадбиркорлар эпидемиологик хавфсизлик талабларига амал қилмай тез-тез матбуот анжуманларини ўтказаётгани сабаб бўлмоқда. Таҳририят раҳбарлари эса, журналистларга бундай тадбирларга боришни тақиқламаяпти. 

Айрим тадбиркорлар пандемия даврида инсонпарварлик ёрдамини тарқатиш билан боғлиқ хайрия тадбирларига матбуот ходимларининг катта гуруҳини таклиф этмоқда, деб ёзади газета.

Индонезияда ҳозиргача жами 78 минг 572 киши коронавирусга чалингани аниқланган, 3 минг 710 киши офат қурбони бўлди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1