1

Тошкент шаҳар ҳокимлигига камида 3 ойлик дори-дармон ва ҳимоя воситалари захирасини шакллантириш вазифаси қўйилди

СИЁСАТ 15.07.2020, 22:01
Тошкент шаҳар ҳокимлигига камида 3 ойлик дори-дармон ва ҳимоя воситалари захирасини шакллантириш вазифаси қўйилди

Аввал хабар берганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёев бугун 15 июль куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пандемия билан боғлиқ вазият муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Айниқса, Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятида ҳокимлар ва секторлар раҳбарлари ишониб топширилган ҳудудлардаги ҳақиқий аҳволни ўрганмаган, деди бугунги йиғилишда давлатимиз раҳбари. “Масъуллар тиббиёт муассасаларидаги реал вазиятни билмайди. Аҳолини вирусдан огоҳлантириш ва сақлаш, касалларни ўз вақтида тўғри даволаш учун масъулиятни ҳис қилмаган.”

Аҳолидан мурожаатлар сони кескин ортиб бораётганини ҳисобга олиб, колл-центрлар алоқа воситалари ва операторлари сонини камида икки баробарга ошириш лозимлиги таъкидланди.

Тошкент шаҳар ҳокимлигига камида 3 ойлик дори-дармон ва ҳимоя воситалари захирасини шакллантириш вазифаси қўйилди.

Ҳозирги синовли вазиятда кундалик эҳтиёж моллари ва зарурий озиқ-овқат маҳсулотларининг етарли бўлиши, нархлари асоссиз ошиб кетмаслиги жуда муҳим. Шундан келиб чиқиб, мутасаддиларга бу масалани қатъий назорат қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Пандемияга қарши курашиш, карантин қоидаларига амал қилиш, ижтимоий масофани сақлашнинг аҳамиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда бу борада қилинаётган кундалик ишларни холис ва тезкор ёритиш муҳимлиги таъкидланди.

Коронавирус касаллигини даволаш билан боғлиқ барча жараёнларга, жумладан, Тошкент шаҳридаги ишларга масъуллар бириктирилди.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1