1

Ҳар қандай микроорганизмлардан ҳимоя қилувчи кўпйиллик «ақлли»ниқоб ишлаб чиқилди

ДУНЁ 15.07.2020, 22:26
Ҳар қандай микроорганизмлардан ҳимоя қилувчи кўпйиллик «ақлли»ниқоб ишлаб чиқилди

Россиянинг «Ростех» корпорацияси ҳар қандай микроорганизмлардан ҳимоя қилувчи кўп йиллик антибактериал ниқоб ишлаб чиқди.

Корпорация шу йилнинг июль ойи охирида Раменский қурилиш анжомлари заводи TIOKRAFT универсал ниқобини синовдан ўтказишини маълум қилди. Унга аккумулятор ўрнатилган бўлиб, одамни бир неча йил давомида вируслардан ҳимоя қилиши мумкин.

«Бу сифатли, янги маҳсулот. Ушбу ниқобни бир неча йил давомида тақиб юришингиз мумкин, у оддий аккумулятордан қувват олади. Биз синовларни июль ойида тугатишни режалаштиряпмиз», деди Раменский заводи бош директори Сергей Анохин матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, ниқоб ҳавони фотокатализ технологияси асосида ишлайдиган фильтр ёрдамида тозалайди. Фильтр зарарли аралашмаларни тузоққа туширади ва кейин ультрабинафша нурлари таъсирида уларни парчалайди.
Ниқоблар турли мамлакатларда Хитойнинг Ухан шаҳрида пайдо бўлган янги коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун энг самарали чоралардан бири сифатида ишлатиш мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1