1

Тошкентда ерусти метроси остидан ер олиб беришни ваъда қилиб, 4 минг доллар пора олган ҳокимлик ходими ушланди

ЖИНОЯТ 16.07.2020, 20:24
Тошкентда ерусти метроси остидан ер олиб беришни ваъда қилиб, 4 минг доллар пора олган ҳокимлик ходими ушланди

Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳокимлигининг масъул ходими 4000 доллар пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда ДХХдаги манбага таяниб Дарё хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳокимлик масъул ходими маҳаллий тадбиркорга Яшнобод тумани Оҳангарон шоҳ кўчаси бўйлаб ўтган ерусти метроси тагидаги бўш ерлардан тижорат мақсадида фойдаланиши учун расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Эвазига 4 минг доллар сўраган.

ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси ходимларининг шаҳар прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида мазкур шахс талаб қилинган пул маблағини олаётган вақтида далил билан ушланган.

Ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари доирасида ушбу ноқонуний ишларга алоқадор бўлган шахсларни аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда қурилаётган ҳалқа метро линиясининг биринчи босқичи бўлган Дўстлик бекатидан Қўйлиқ бозоригача бўлган йўналиши 11 километр бўлиб, Дўстлик-2 ҳамда 2, 3, 4, 5, 6 ҳамда Қўйлиқ бозоридаги 7-бекатлардан иборат. Айни пайтда 6 та бекат қуриб битказилган. Оралиқ йўналишидаги 2,3 минг метр масофада дастлабки поездлар синов тариқасида ҳаракатланган.

Яшнобод туман ҳокимлиги ушбу ерусти метро йўлининг «Дўстлик-2» бекатидан «Қўйлиқ» бекатигача бўлган масофани янада обод этиш, аҳолига қулайлик яратиш учун тадбиркорларни ҳамкорликка таклиф этган. Мазкур метро йўли бўйлаб аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, дам олиш масканлари, болалар майдончалари, вело ва югуриш йўлаклари бунёд этиш кўзда тутилган.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1