1

Шавкат Мирзиёев етакчи саноат тармоқларидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди

СИЁСАТ 16.07.2020, 22:18
Шавкат Мирзиёев етакчи саноат тармоқларидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 16 июль куни видеоалоқа орқали нефть-газ кимёси, электр техникаси ва фармацевтика саноатидаги янги лойиҳалар тақдимоти ҳамда ушбу тармоқларни ривожлантириш ишлари бўйича ҳисоботлар билан танишди

Бутун дунёни қамраб олган пандемия жаҳон иқтисодиётига жиддий салбий таъсир кўрсатаётган бугунги шароитда мамлакатимизда саноатни барқарор ривожлантириш ишлари изчил давом эттирилмоқда. Давлатимиз хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаб, уларни монетизация қилиш йўлидан бормоқда. Яъни, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариб, иқтисодий самарадорликни ошириш чоралари кўрилмоқда.

Тақдимотда нефть ва газ кимёси тармоғидаги ана шундай янги лойиҳалар бўйича маълумот берилди.

Ўтган йили 28 декабрда “Навоийазот” акциядорлик жамиятида Поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуаси ишга туширилган эди. Бугунги кунда унинг 2-босқичи лойиҳалаштирилмоқда. Ушбу лойиҳа қиймати 440 миллион доллар атрофида бўлиши мўлжалланяпти. 650 киши иш билан таъминланиши, йилига 132 миллион долларлик маҳсулот тайёрланиши режалаштирилган. Шунингдек, замонавий технологиялар ўрнатилгани натижасида катта ҳажмдаги табиий газ тежалади.

25 миллион долларлик навбатдаги лойиҳа водород пероксиди ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Тозалаш-дезинфекциялаш хусусиятига эга бу модда фармацевтика, тиббиёт, тўқимачилик ва маиший ҳаётда кенг қўлланилади. Лойиҳа натижасида 50 та иш ўрни яратилиб, йилига қарийб 20 миллион долларлик маҳсулот ишлаб чиқарилади. Ушбу корхонани 2021 йил сентябрда Навоий вилоятида ишга тушириш режалаштирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1