АсосийJinoyat

Наманганда “Агробанк”нинг собиқ ходими бошчилигида 544 млн сўмлик кредит пуллари талон-торож қилинди

'Наманганда “Агробанк”нинг собиқ ходими бошчилигида 544 млн сўмлик кредит пуллари талон-торож қилинди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТБ “Агробанк” Тўрақўрғон филиали собиқ бошқарувчиси Ш.Б., “M.Т.А.” МЧЖ раҳбари Ғ.Т. ва бошқалар 2020 йил январь-март ойларида 19 нафар фуқароларнинг хабардорлигисиз, уларнинг номига иссиқхона ташкил этиш учун имтиёзли кредит олиш мақсадида ҳужжатларни расмийлаштирган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Улар ҳужжатларни АТБ “Агробанк” Тўрақўрғон филиалига тақдим этиб, мазкур ҳужжатлар асосида жами 544 млн сўмлик имтиёзли кредит маблағини банк кассасидан нақд пул шаклида олиб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Хабар берилишича, мазкур ҳолат юзасидан Ш.Б., Ғ.Т. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар