АсосийJinoyat

Хоразмлик мансабдорлар 2,7 млрд сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштириб юборишди

'Хоразмлик мансабдорлар 2,7 млрд сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштириб юборишди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Хоразм вилояти “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси мансабдор шахслари томонидан 2,7 млрд сўмлик маблағлар ўзлаштириб юборилганлиги фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Улар тендер савдоларисиз 41 та ҳолатда компания раҳбарининг раислигидаги ички танловлар асосида, қурилишда муҳим аҳамиятга эга бўлган техника воситалари, молиявий аҳволи, ишчи кучи ва бошқа имкониятлари бўлмаган пудратчи ташкилотларга қурилиш объектларни топширишган. Ҳақиқатда бажарилмаган қурилиш ва таъмирлаш ишларини ҳужжатларда қўшиб ёзиш орқали, 2019-2020 йилларда жами 2,7 млрд сўм бюджед маблағларни ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Хоразм вилояти “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар