Кинорежиссёр Сарвар Каримов отасининг 63 ёшда коронавирусдан вафот этганини маълум қилди: "Бугун дадам қазо қилдилар. Коронавирусдан. Лекин ташхис қўйилмади. Бир ҳафта уйда даволадик. 103 га телефон қилсак, беморнинг иситмаси бўлса келолмаймиз дейишди. Уларни ҳам тушунаман, на дориси бор, на ҳимоя воситаси.
Расмий статистикага ишонманг, ўзингиз ва яқинларингизни асранг", деб ёзмоқда кинорежиссёр ўз ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.







