Халқ таълими вазирлиги ота оналар эътиборига муҳим хабар эълон қилди.
"Республика махсус комиссияси қарорига биноан жорий йилнинг 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.
Qabul.maktab.uz орқали умумтаълим мактаби 1-синфига ҳужжат топшириш учун жорий йилнинг 18 июль ва 25 июль (шанба) кунларига қабулга ёзилган ота-оналарнинг қабул куни мувофиқ равишда 20 июль ва 27 июль (душанба) кунига кўчирилади.
Бу ҳақда мазкур кунларда қабулга ёзилган ота-оналарнинг ёзиб қолдирган телефон рақамларига тегишли смс хабар юборилади.Қабул кунлари графиги мувофиқ тарзда душанбадан жумага қадар ўзгартирилади" деб ёзилади хабарда.
Маълумот учун: Ҳозирги кунда онлайн қабулга ёзилган ота-оналар сони жами – 18 мингни ташкил этади, шундан 8 минг нафари тизим орқали мактабга қабул қилинган.






