АсосийJinoyat

Бухорода ўсмирлар ва вояга етмаганлардан ташкил топган жиноий гуруҳ қўлга олинди

'Бухорода ўсмирлар ва вояга етмаганлардан ташкил топган жиноий гуруҳ қўлга олинди'ning rasmi

Бухорода 6 кишидан (ўсмирлар ва вояга етмаганлар)дан иборат жиноий гуруҳ қўлга олинди. Улар кўчаларда турган автомашинларнинг эшигини очиб, салондаги пуллар, буюмларни ўғирлаш билан шуғулланиб келишган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати хабар қилди. 

Жиноий гуруҳ жорий йилнинг 10 июль куни тахминан соат 00:10 да Бухоро шаҳар Абай кўчасида турган “Damas” автомашинасининг эшигини очиб, автомашина салонида бўлган уяли телефон қувватлагичини, ҳамён ичида бўлган 2 260 АҚШ доллари ва 500 Россия рублини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Улар шу куни тахминан соат 00:40 да Бухоро шаҳар Жўбор кўчасида турган яна бир “Damas” эшигини очиб, унинг ичида бўлган 100.000 сўмлик кўзойнакни ўғирлашган.

Олиб борилган тергов олди текширув ҳаракатлари жараёнида гумон қилинувчилардан ўғирланган пуллар, ҳамён, кўзойнак ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳри бўйича ИИО ФМБ 1-сон ИИБ Тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар