АсосийЖАМИЯТ

Қашқадарё вилояти ҳокими янги қурилаётган заводга борди. Қурилишда ишлаётган 100 зиёд ишчида коронавирус аниқланган

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Ғузор туманида барпо этилаётган, синтетик суюқ ёнил...

'Қашқадарё вилояти ҳокими янги қурилаётган заводга борди. Қурилишда ишлаётган 100 зиёд ишчида коронавирус аниқланган'ning rasmi

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Ғузор туманида барпо этилаётган, синтетик суюқ ёнилғи ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Uzbekistan GTL” заводида коронавирусга қарши амалга оширилаётган ишлар ва қурилиш жараёнлари билан танишди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг ахборот хизмати хабар берди. 

"Кун.уз" ёзишича, 8 июль куни ушбу заводнинг қурилиш ишларида ишлаётган 127 кишида коронавирус аниқланган. 

Орадан 10 кун ўтиб, вилоят ҳокими иштирокида заводнинг ўзида брифинг ташкил этилди. Унда ҳоким Қашқадарёда коронавирусга қарши курашда 5 280 нафар тиббиёт ходимлари жалб қилинганини айтган. Шунингдек, нафақага чиққан, аввал тиббиёт соҳасида, ҳарбий соҳада ишлаган тажрибаси бор вирусолог, инфекционистлар захирага тайёрлаш мақсадида рўйхат қилинаётганини қўшимча қилган.

Шунингдек, Мирзаев интервью чоғида айни дамда вилоятдаги "Саховат ва кўмак" жамғармасида 4,2 миллиард сўм пул борлигини ва охирги бир кунда жамғармага ҳомийлар томонидан 56 миллион сўм пул тушганини, бу билан вилоятда ёрдамга муҳтож одамларнинг моддий сўровларини қаноатлантириш имкони борлигини маълум қилган.

Маълумот учун, Қашқадарёда айни дамгача 409 кишида коронавирус аниқланган. Улардан 318 нафари тузалган. Кеча бир кун давомида вилоятда 42 киши вирусдан тузалган.

    Бошқа янгиликлар