Республика махсус комиссияси қарорига асосан республикамизда 10 июлдан 1 августга қадар карантин чоралари кучайтирилиши муносабати билан жойлардаги санитария-эпидемиология вазияти юзасидан Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳманов аҳолига мурожаат қилган эди.
Пресс-конференция шаклидаги мурожаатда вилоят аҳолисига катта ишонч, тиббиёт ходимлари меҳнатига юқори баҳо берар экан, вилоят ҳокими ишни самарали ташкил этиш учун барча имкониятлар яратиб беришини таъкидлаган эди.
Шунга кўра, “Тез тиббий ёрдам” хизмати учун 16 та “Дамас” автомашиналари келтирилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг ахборот хизмати хабар берди.






