АсосийЖАМИЯТ

“Салом, Сардоба, биз биргамиз!” акцияси доирасида 120дан зиёд оилага пул ва мебель жиҳозлари берилди

Жорий йилнинг 17 июль куни “Салом, Сардоба, биз биргамиз!” акцияси ташкилотчилари том...

'“Салом, Сардоба, биз биргамиз!” акцияси доирасида 120дан зиёд оилага пул ва мебель жиҳозлари берилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 17 июль куни “Салом, Сардоба, биз биргамиз!” акцияси ташкилотчилари томонидан Сирдарё вилоятининг Оқолтин, Сардоба ва Мирзаобод туманларида яшовчи аҳолига моддий ёрдам, мебеллар жамланмаси ва ногиронлик аравачалари топширилди. Бу ҳақда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ахборот хизмати хабар берди. 

Адлия вазирлиги ҳамда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан Президент Халқ қабулхонаси кўмагида амалга оширилган ушбу акция шу йилнинг май ойи бошида “Сардоба” сув омборида юз берган техноген фожиа натижасида талофат кўрганларга кўмак кўрсатиш мақсадида иш бошлаган эди.

Акция мобайнида тўпланган барча маблағлар, буюмлар кеча сирдарёликларга топширилди. Жумладан, 24 нафар фуқарога 5 млн сўм, 12 нафар фуқарога 3 млн сўм маблағи бўлган пластик карталар, олти кишига ногиронлик аравачалари берилди. 90 дан зиёд оилага ҳомийлар томонидан мебеллар жамланмаси топширилди.   

Қолаверса, тўпланган маблағлар эвазига умумтаълим мактаблари кутубхоналарини керакли китоблар ва дарсликлар билан таъминлаш, шунингдек, давлат мактабгача таълим муассасалари биноларини таъмирлаш режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар