АсосийJamiyat

Республикамизда 118 та янги касалланиш ҳолати қайд этилди, соғайганлар 9 127 нафарга етди

'Республикамизда 118 та янги касалланиш ҳолати қайд этилди, соғайганлар 9 127  нафарга етди'ning rasmi

2020 йил 18 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16 186  нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати.

Янги касалланиш ҳолатлари 118 тага кўпайган. Уларнинг 40 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 31 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 25 нафари Бухоро вилоятида ҳамда 22 нафари Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

18 июль куни Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 31 нафар, Наманган вилоятида 55 нафар, Андижон вилоятида 33 нафар ҳамда Навоий вилоятида 5 нафар, жами 124 нафар бемор тузалди. Юртимизда 9 127  нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (56 фоиз) соғайган. 

Ҳозирда 6 976 нафар бемор даволанмоқда. 

    Бошқа янгиликлар