АсосийJamiyat

Ўзбекистондаги шифохоналардан бири коронавирусдан вафот этганлар билан тўлиб бораётганлиги акс этган видео юзасидан ССВ расмий баёнот берди

'Ўзбекистондаги шифохоналардан бири коронавирусдан вафот этганлар билан тўлиб бораётганлиги акс этган видео юзасидан ССВ расмий баёнот берди'ning rasmi

Куни кеча ижтимоий тармоқларда шифохона ўликхонаси тасвирланган видеолавҳа тарқалди. Бу лавҳа бўйича "AntiFake.uz" расман раддия билдирган эди.

Унда мурдаларни вақтинча сақлаш хонаси (эшикда шундай русча ёзув бор) ва йўлакда қора плёнкаларга ўралган, полга ётқизиб қўйилган 20-25 чоғли мурдани кўриш мумкин. Уларнинг айримлари плёнкага ўралмаган, алоҳида хонага киритилмаган ҳам.

Мазкур видеолавҳа ортидан алоҳида овозли хабар ҳам тарқалган ва унда эркак киши “Жуковский шифохонасида жуда кўпчилик COVID-19'дан ўляпти. Мана, ҳозир қайнонамнинг ҳам жони узилди. Олиб чиқяпмиз. Эҳтиёт бўлинглар”, – дейди.

Бу ҳолат бўйича ССВнинг жавоби қуйидагича:

– Видеолавҳадаги ҳолат Ўзбекистонда юз бермаган, айрим маълумотларга кўра қўшни давлатлардан биридаги тасвир бу.  

Ўзбекистоннинг бирор шифохонасида, жумладан юқорида тилга олинган тиббий марказда бундай жой йўқ ва мурдалар бунақа тарзда сақланмайди.  

    Бошқа янгиликлар