АсосийJinoyat

Қашқадарёда СЭОМ мансабдорлари дезинфекция ишлари учун ажратилган бюджет пулларини ўзлаштириб юборди

'Қашқадарёда СЭОМ мансабдорлари дезинфекция ишлари учун ажратилган бюджет пулларини ўзлаштириб юборди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг маълум қилшича Қарши шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Қашқадарё вилоят санитария-эпидемиология осойишталик маркази собиқ раҳбари Ш.Шеров, бўлим бошлиғи Б.Боймуродов ва бошқалар 500 млн. сўмга яқин пулни ўз фойдасига ўзлаштириб юборишган.

 Улар мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, марказ ҳисобига тушиши лозим бўлган 480,1 млн. сўм маблағларини, марказда ишламаган фуқароларга иш ҳақи ҳисоблаб тўланиши, ишлаган ходимларга ортиқча иш ҳақи ҳисобланиши ва тўланиши натижасида, 271,6 млн. сўм,  “гипохлорид кальций” дизенфекция воситаси ҳақиқий баҳосидан 166,1 млн. сўм қиммат нархларда сотиб олишиб, жами 917,8 млн. сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилишгани аниқланган.

03.07.2020 йилда бўлим томонидан Қашқадарё вилоят санитария-эпидемиология осойишталик маркази собиқ раҳбари Ш.Шеров, “Вилоят Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази ҳузуридаги хўжалик ҳисобидаги пуллик хизмат кўрсатиш ва санитария-эпидемиология хулоса бериш бўлими” бошлиғи Р.Боймуродов ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.

    Бошқа янгиликлар