1

Талабалар ётоқхоналари ва ёпиқ спорт майдонлари коронавирусга чалинган беморларни жойлаштириш учун мослаштирилади— Шавкат Мирзиёев

СИЁСАТ 20.07.2020, 11:48
Талабалар ётоқхоналари ва ёпиқ спорт майдонлари коронавирусга чалинган беморларни жойлаштириш учун мослаштирилади— Шавкат Мирзиёев

Аввал хабар берганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёев пандемияга қарши кураш ишларининг танқидий таҳлилига бағишлаган йиғилиш ўтказмоқда. 

Давлат раҳбари томонидан қисқа муддатларда ушбу касалликка чалинганларни даволаш учун яратилган қўшимча ўрин-жойлар сонини, биринчи навбатда олийгоҳлар ётоқхоналари, ёпиқ спорт майдонлари ва бошқа сиғими катта бино-иншоотлар ҳисобига, камида икки-уч баробарга оширилишини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида ушбу вирусга шубҳали бўлган беморларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатувчи 500 ўринли Тақсимловчи марказ ташкил қилинмоқда.

Хусусий клиникаларга ҳам бундай беморларга тиббий ёрдам кўрсатишга рухсат берилди ва ҳозирда уларнинг рўйхати тузилмоқда.

Пойтахт вилоятида коронавирус касаллиги гумонланган шахсларни даволаш ва назоратини олиб бориш учун 905 шифо ўрин, диагнози тасдиқланганлар учун 210 ўрин стационар шифохоналар фаолият кўрсатмоқда ва қўшимча 350 захира ўрин тайёрлаб қўйилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1