АсосийЖАМИЯТ

Деҳқонободда коврак экиладиган ер фуқаролардан тортиб олиниши ортидан оммавий жанжал бўлди (видео)

Ижтимоий тармоқларда  тарқалган "Коврак можароси..." сарлавҳали  видеолавҳада Қа...

'Деҳқонободда коврак экиладиган ер фуқаролардан тортиб олиниши ортидан оммавий жанжал бўлди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда  тарқалган "Коврак можароси..." сарлавҳали  видеолавҳада Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманида содир бўлгани жанжалнинг сабаби коврак экиладиган ер фуқаролардан тортиб олиниши билан боғлиқ эканлиги айтилган эди. 

Видео:

Жанжалнинг асл сабаби нима? 

Вилоят ички ишлар бошқармасининг маълум қилишича, Деҳқонобод тумани , "Торқопчуғай" МФЙга қарашли бўлган Бўзтепа ва Оқдахна қишлоқлари қўшни Туркманистон билан чегарадош ҳудуд бўлиб,  қишлоқликларнинг асосий тирикчилиги чорвачилик ва табиий ўсувчи сассиқ (Кўхистон тожик) ковраги шира смоласини йиғиб териш ва терилган  маҳсулотларни четрга экспорт қилувчи фирма ва хусусий корхоналарга сотиш ишлари билан кун кечиришдан иборат. 

“Торқопчуғай” МФЙ ҳудудида жойлашган “Себатли” “Гўнгқўтон” ва “Жинғилўйиқ” массивларининг ер майдонларини Деҳқонобод Давлат Ўрмон хўжалиги Деҳқонобод туман ҳокимлиги захира ер майдонига қайтариш тўғрисидаги илтимосномасига асосан туман ҳокимлиги томонидан захирага қайтарилган. 

Ушбу ер майдонларини  туманда фаолият кўрсатувчи табиий ўсувчи сассиқ (Кўхистон тожик) коврак шира смоласини йиғиб териш ва терилган махсулотларни чет давлатларга экспорт қилувчи фирма ва корхоналардан бўлган “Исо-Мухаммад-Нур” фирма раҳбари Э.Н, Наргиз-Сарвар фирма раҳбари Р.О, “Pinnakle Worldwide Exim” фирма раҳбари А.Н, “BIG BIO IMPEX” МЧЖ фирма раҳбари С.Қ, ва “FERULA IMPEXS” СП МЧЖ фирма раҳбари А.А.ларга ердан унумли фойдаланишлари ва (Кўхистон тожик) коврак ўсимлиги плантацияси етиштирилган ковракли ер майдонларидан узоқ муддатли шартнома асосида туман ҳокимлиги томонидан қарор асосида ерлар ажратилган. 

Шундай бўлсада Деҳқонобод Давлат Ўрмон хўжалиги томонидан Бўзтепа ва Оқдахна қишлоқ фуқароларига ҳозирги кунда туман захирасига қайтарилиб юқорида кўрсатилган фирма ва корхоналарга шартнома асосида ажратилган табиий ўсувчи сассиқ (Кўхистон) коврак ўсимлиги мавжуд ер майдонларининг ҳар 1-гектар ер майдонини 422.000 (тўрт юз йигирма икки минг) сўмдан шартнома асосида сотишиб шунингдек Деҳқонобод туман Давлат ер-мулк кадастри ва Деҳқонобод Давлат Ўрмон хўжалиги мутахассислариниг ер майдонларини ўзбошимчалик билан устма-уст чизишлари натижасида қишлоқ фуқаролари ва ушбу фирма корхона раҳбарларнинг норозилигига шунингдек COVID-19 пандемияси шароитида фуқароларнинг белгиланмаган шароитларда карантин қоидаларига амал қилмасликларига сабаб бўлмоқда.

Фуқаролар ва фирмалар ўртасида ўзаро келишмовчиликларга сабабчи бўлаётган фуқаролар Б.И, Ю.Б, Қ.И, С.Б, И.О, Ч.Ю, С.О, Э.Лларга туман ИИБ тезкор ходимлари ва профилактика инспектори ходимлари томонидан ушбу фуқароларга келгусида ноқонуний ҳатти ҳаракатлар содир этмаслиги, карантин қоидаларига тўлиқ масофа сақлаган холда риоя қилишликлари юзасидан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди",дейилади расмий муносабатда.

    Бошқа янгиликлар