АсосийЖАМИЯТ

Бельгияда илмий тадқиқот олиб бораётган ватандошимиз ўзбекистонлик талабалар учун онлайн дарслар ўтказмоқда

Бельгияда илмий тадқиқот олиб бораётган ватандошимиз ўзбекистонлик талабалар учун онлайн д...

'Бельгияда илмий тадқиқот олиб бораётган ватандошимиз ўзбекистонлик талабалар учун онлайн дарслар ўтказмоқда'ning rasmi

Бельгияда илмий тадқиқот олиб бораётган ватандошимиз ўзбекистонлик талабалар учун онлайн дарсларини йўлга қўйди. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги хабар берди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан карантин  шароитида талаба-ёшларга замонавий билимларни олишлари учун шароит яратиш мақсадида хорижнинг  нуфузли университетларида илмий ва педагогик фаолият юритаётган ватандошларимиз билан ҳамкорлик олиб борилмоқда.

Бельгия Қироллиги Aнтверпен университетида постдокторантурада илмий тадқиқот ишлари билан шуғулланаётган ватандошимиз кимё фанлари доктори Жамолиддин Раззоқов ўз меҳнат фаолиятидан вақт ажратиб, ўзбек ёшлари учун биокимёвий ва биофизикавий жараёнларни компьютерда моделлаштиришни ўргатишни бошлади.  

Компьютерда моделлаштириш бугунги кунда замонавий илмлардан бири ҳисобланади. Биология, кимё, физика ва тиббиёт йўналишида таҳсил оладиган ва юқоридаги соҳаларга қизиқувчи талабаларга хориждаги ватандошимиз дарсларини кузатишни тавсия қиламиз.

👉 Telegram: https://t.me/comp_sim_uz

👉 Youtube: http://cc.uz/16618

    Бошқа янгиликлар