2020 йил 22 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 18 379 (+55) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 47 нафари Бухоро вилоятида, 8 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 102 нафар, Андижон вилоятида 112 нафари, Наманган вилоятида 61 нафар, Қашқадарё вилоятида 31 нафар, Сурхондарё вилоятида 15 нафар, Фарғона вилоятида 14 нафар, Сирдарё вилоятида 9 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар ҳамда Жиззах вилоятида 3 нафар, жами 351 нафар бемор тузалди, деб ёзди ССВ.
Шундай қилиб юртимизда 9 872 (+351) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 8 409 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.






