АсосийJinoyat

Яна дорихона мавзуси: Бош прокуратура ноқонуний фаолиятда бўлган 21 та ҳолатни аниқлади

'Яна дорихона мавзуси: Бош прокуратура ноқонуний фаолиятда бўлган 21 та ҳолатни аниқлади'ning rasmi

Жорий йилнинг 6 ойи давомида, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш ва муомалага киритиш билан боғлиқ 21 та ҳолат аниқланиб, ноқонуний муомалада бўлган 737 020 минг сўмлик дори воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. Бу ҳақда Бош прокуратура "Даракчи"га хабар бермоқда. 

Мисол учун, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Шокиров хорижда ишлаб чиқарилган ва қўлбола усулда қадоқланган “Арбидол” дори воситасини ҳар бир қуттисини 450.000 сўмдан ҳисоблаб, 40 қутисини харидорга 18 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Шу куннинг ўзида олиб борилган терговга қадар текширувда аниқланишича, Шокиров мазкур дори воситасини “Телеграмм” дастуридаги дори воситаларининг олди-сотдиси билан шуғулланиш мақсадида очилган “Onp_uzb” номли канал орқали танишган Икромов ва Суннатов исмли шахслардан қайта сотиш мақсадида ҳар бир қуттисини 
320 минг сўмдан ҳисоблаб 40 қуттисини 1.200 АҚШ доллари ва 560 минг сўмга сотиб олганлигини баён этган.

Фуқаро Шокиров пушаймонлик тўғрисида ариза билан мурожаат қилиб, унда фуқаро Икромов ва Суннатовларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига чек қўйишда ёрдам беришини сўраган. Мазкур мурожаат юзасидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Икромов ва Суннатовлар томонидан фуқаро Шокировга хорижда ишлаб чиқарилган ва қўлбола усулда қадоқланган “Арбидол” дори воситасининг ҳар бир қуттисини 320 минг сўмдан ҳисоблаб, 110 қуттисини жами 35,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан терговолди текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Чилонзор тумани

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда “A.V.F” МЧЖга қарашли дорихонада ўтказилган тезкор тадбирда, жамият раҳбари А.И. ва дорихонанинг норасмий сотувчиси И.К.лар 4 дона “Regapen 150 mg” дори воситасининг ҳар бир донасини 15 минг сўмдан ҳисоблаб жами 60 минг сўмга фуқаро М.Ш.га сотишган вақтда ушланиб, 780 минг сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган дори воситалари ва ушбу дорилар савдосидан тушган 
7,7 млн. сўм ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жамият раҳбари А.И. ва норасмий сотувчи И.К.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 251*1-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Фарғона вилояти бошқармаси

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.Х. 250 дона “Трамадол Ланнахер 50 мг” дори воситасини фуқаро А.Х.га 2,5 млн. сўмга сотишга келишиб, шундан 100 донасини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Б.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Чилонзор тумани

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан Тошкент шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “K.F.” МЧЖга қарашли дорихона раҳбари А.А. хорижда ишлаб чиқарилган 14 дона “Regapen 300 mg” дори воситасининг ҳар бир донасини 40 минг сўмдан ҳисоблаб жами 560 минг сўмга фуқаро Б.Н.га сотган вақтида ушланиб, ноқонуний муомалага киритилган 14 дона “Regapen 300 mg” дори воситаси ва дорихонада ноқонуний равишда муомалага киритиш мақсадида сақланаётган 905 дона “Regapen 300 mg” дори воситаси жами 46 млн. сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган дори воситалари ҳамда ушбу дори воситалари савдосидан тушган 10,8 млн. сўм ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан жамият раҳбари А.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 251*1-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Андижон тумани

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.У. 15 дона “Тропикамид Стерильно 1,0 %, 10 мл” ва
42 дона “Lyrica Kapsul Pregabalin 300mg” номли дори воситаларини жами 
2,5 млн. сўмга фуқаро Ш.Қ.га сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Н.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 251*1-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Олмазор тумани

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.Р. ва М.А.лар “Арбидол” дори воситасини ҳар бир қутисини 32 АҚШ долларидан ҳисоблаб 200 қутисини 2 000 АҚШ доллари ва 44,7 млн сўмга фуқаро М.У.га қонунга хилоф равишда сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Н.Р. ва М.А.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 186*3-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шайхонтоҳур тумани 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Б., Ш.К. ва Ж.А.лар олдиндан тил бириктириб, 100 қути “Арбидол” дори воситасини ҳар бир қутисини 450 минг сўмдан ҳисоблаб, жами 4 000 АҚШ доллари ва 5 млн сўмга фуқаро В.Қ.га қонунга хилоф равишда сотишган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.Б., Ш.К. ва Ж.А.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 186*3-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Юнусобод тумани

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Р., О.Ю. ва бошқалар ўзаро олдиндан тил бириктириб, 100 қути “Эргоферон” дори воситасининг ҳар бир қутисини 130 минг сўмдан ҳисоблаб, жами 13 млн сўмга фуқаро Ш.К.га қонунга ҳилоф равишда сотишган вақтида ашёвий далил билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.Р., О.Ю. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 186*3-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар