1

Самарқандда Камазга минган қиз ўғри бўлиб чиқди

ЖИНОЯТ 24.07.2020, 12:34
Самарқандда Камазга минган қиз ўғри бўлиб чиқди

Каттақўрғон тумани Омонбой МФЙда яшовчи, 1995 й.т Д.Ш. Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилди. Унда, 2020 йил 16 июль куни соат 21:30 ларда ўзига тегишли Камаз русумли юк автомашинасида Нарпай туманидан Тошкент шаҳрига бориш учун йўлга чиқиб, Оқтош шаҳридан Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшовчи, 1995 й.т. С.У. ни йўловчи сифатида миндирганлигини ва соат 23:40ларда Самарқанд шаҳар Ўзбек Тракт кўчасида жойлашган Улуғбек Шох бекатига етиб келиб, озиқ-овқат харид қилиш учун автомашинадан тушган вақтида С.У. автомашина ичида бўлган 5340 АҚШ доллари ва 3.600.000 сўм миқдоридаги пулларини яширин равишда талон-тарож қилиб, воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 6-сон ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида С.У. ушланиб ундан 800 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар ашёвий далил сифатида олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-модда (Ўғрилик)си 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1