1

Олимлар кексайишга қарши дори яратишди

ДУНЁ 01.12.2015, 20:23
Олимлар кексайишга қарши дори яратишди

Келгуси йилда инсон умрини 120 ёшгача узайтирувчи дори синовдан ўтказилади. Бу ҳақда The Telegraph ёзади.

Таркибида метформин моддаси мавжуд дори ҳайвонлар умрини узайтириши исботланди. Энди олимлар уни одамларда синашмоқчи. Унинг асосидаги дорилар бутун дунёда диабетни даволашда қўлланилади: аниқланишича, метформин ҳужайраларга кириб борадиган кислород миқдорини оширади, бу эса ҳаёт давомийлигини оширади.

Мутахассислар ушбу дори ёрдамида 70 ёшлилар  ўзларини 50 ёшдай ҳис қилишларига ишонч билдиришмоқда. Агар тажриба омадли ўтса, бу геронтология соҳасида олмашумул воқеа бўлади. Моҳиятига кўра, шифокорлар саратон, диабет, деменция каби касалликлар билан курашмай қўйишади, ва организм қаришиги даволай бошлашади.

Метформин хусусиятларини клиник тажрибадан ўтказиш АҚШда кейинги қишда старт олади. Айни дамда зарурий молиявий кўмак ва кўнгиллилар қидирилмоқда: тажрибада 70 дан 80 ёшгача бўлган, саратон, юрак хасталиклари ёки деменция ташхиси қўйилган 3000 киши иштирок этади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1