АсосийЖАМИЯТ

"Биз бунга мажбурмиз!" Бош вазир ўринбосари карантин узайтирилгани учун аҳолидан узр сўради (видео)

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Беҳзод Мусаев "Ўзбекистон24" телеканали орқали карантин ч...

'"Биз бунга мажбурмиз!" Бош вазир ўринбосари карантин узайтирилгани учун аҳолидан узр сўради (видео)'ning rasmi

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Беҳзод Мусаев "Ўзбекистон24" телеканали орқали карантин чекловлари ва коронавирус пандемияси юзасидан интервю берди. Унда ҳукумат мулозими, аввало, карантин чекловлари яна узайтирлгани учун халқдан узр сўради:

"Биз энди ковид билан ичига кириб, яқиндан танишишни бошладик. Чунки дастлаб бу инфекция енгил кўринишда тарқалиб, бизни чалғитди, энди эса оғир кўринишда тарқалаётганига гувоҳ бўляпмиз. 80 фоиздан ортиқ аҳоли уйида даволанмоқда. Айни пайтда юртимизда тиббиёт муассасаларининг кучи ва жойи касалларни қабул қилишга ва даволашга етмай қолди. 

Аввало, мен карантин чораларини мажбуран жорий этаётганимиз учун халқимиздан, айниқса бу чекловлар деб, иши ва фаолияти тўхтаб қолган фуқаролардан узр сўрамоқчиман. Биз бунга мажбурмиз. Чунки, биринчи навбатда, аҳоли саломатлигини асраш ва уларнинг ҳаётини сақлаб қолиш керак. Бунинг учун нима қилиш лозим бўлса, қилишимиз шарт. Ҳеч ким томошабин бўлиб туриши мумкин эмас. Ҳар ким ҳаракат қилиши лозим. Ҳозир давлатнинг барча кучи ва ресурси давлат раҳбари топшириғи билан ана шу касалликка қарши кураш учун сафарбар қилинган", - деди Бош вазир ўринбосари.

 

    Бошқа янгиликлар