АсосийJamiyat

Коронавируснинг янги белгиси маълум бўлди

'Коронавируснинг янги белгиси маълум бўлди'ning rasmi

Эшитиш пасайиши-коронавируснинг янги кашф этилган белгиси  ҳисобланмоқда. 

Жонс Хопкинс университети олимлари сўнгги тадқиқотларида Эшитиш пасайиши коронавирус аломатларидан бири эканлигини аниқладилар.

Коронавирус пайдо бўлганидан бери турли аломатларни кўрсатди, уларнинг энг кенг тарқалгани иситма , йўтал, танадаги оғриқлар, таъм ва ҳиднинг йўқолиши бўлиб, уларнинг ҳар бири тўлиқ даволанишгача давом этади. Энди ушбу соҳадаги олимларнинг сўнгги тадқиқотларида бу вируснинг янги белгиси топилди.

Жонс Хопкинс университети тадқиқотчилари вирус нафақат бурун ва томоққа, балки бош суякнинг мастоид суякларига ҳам юқиши мумкинлигини исботладилар.

Уларнинг ишларида коронавирусдан вафот этган 80 ёшли аёл ва 60 ёшли икки эркак устидан тадқиқот олиб боришди. Тадқиқотда улар чап ва унг ўрта қулоқларида вирус борлигини аниқладилар.

Намуна ҳажмини ўрганиш учун жуда оз бўлса ҳам, аммо топилмалар қулоқдаги муаммолар, жумладан эшитиш қобилиятини қўлдан бой бериш  коронавируснинг белгиси бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Университет тадқиқотчиларининг таъкидлашича, тирик беморларда мастоид суяги ва ўрта қулоқни вирус блакировка қилиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар