1

Шаҳрихонда синфдошлар ўтиришида 47 ёшли фуқаро 50 ёшли эркакни бўйнига тепиб, ўлдириб қўйди

ЖИНОЯТ 28.07.2020, 06:50
Шаҳрихонда синфдошлар ўтиришида 47 ёшли фуқаро 50 ёшли эркакни бўйнига тепиб, ўлдириб қўйди

Шаҳрихонда ташкил этилган ўтириш бир инсон ҳаётига зомин бўлди, дея хабар берди ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати

2020 йил 5 июль куни соат 14:00 да 47 ёшли Ш.Ғ. таниши Д.А. нинг Шаҳрихон тумани Абдубий кўчасида жойлашган яшаш хонадонида бир неча нафар синфдошлари билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтиради.

 Ш.Ғ. маст ҳолда 50 ёшли А.С. билан ўзаро гап тортишиб жанжаллашиб қолади. Ғазабга минган  Ш.Ғ. ўтирган ҳолатда бўлган А.С. ни оёғи билан бўйин соҳасига бир маротаба тепган вақтида А.С. хушидан кетиб ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Шаҳрихон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1