АсосийJamiyat

Коронавирус юққанини қандай билиш мумкин?

'Коронавирус юққанини қандай билиш мумкин?'ning rasmi

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов ушбу саволга жавоб берди:

Агар шахс охирги икки хафта мобайнида коронавирус билан зарарланган бемор билан бевосита мулоқотда бўлгани аниқланса, унда ҳам касалликнинг енгил шакли ўтаётган бўлиши эҳтимоли бор.  

Бунда қуйидаги белгилар кузатилиши мумкин:  

*Тана ҳарорати нормал бўлиши ёки 38-38,5 градусгача кўтарилиши мумкин;

* Терлаш;

* Йўтал;

* Ҳолсизлик.  

Кузатилиш эҳтимоли бор белгилар эса қуйидагилар:

* Бош оғриғи;

* Томоқдаги оғрик;

* Бурун битиши;

* Ҳид ва таъм сезишнинг пасайиши ёки йўқолиши;

*Кўнгил айнаши ва қайт қилиш, диарея (ич кетиши).

    Бошқа янгиликлар