ССВ Жамоатчилик билан алоқалар бўлими 2020 йил 30 июль соат 10:00даги ҳолатга кўра, Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш бўйича расмий статистикани эълон қилди.
Унга кўра, айни пайтда қадар коронавирусдан зарарланганлар сони 22 872 нафарни ташкил этмоқда. Шундан 12 937 нафар фуқаро (57 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 9 803 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 365 нафари оғир, 172 нафари эса ўта оғир аҳволда.






