АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 23 мингдан ошди

Ўзбекистонда айни пайтда 206 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда ССВ...

'Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 23 мингдан ошди'ning rasmi

Ўзбекистонда айни пайтда 206 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

  • 130 нафари — Тошкент шаҳрида,

 

  • 40 нафари — Бухоро вилоятида,

 

  • 20 нафари — Сирдарё вилоятида,

 

  • 9 нафари — Қорақалпоғистон Республикасида,

 

  • 7 нафари — Тошкент вилоятида бемор билан мулоқот орқали юқтирган.

 

Жами беморлар — 23 078 нафар.

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 276 нафар, Тошкент вилоятида 152 нафар, Андижон вилоятида 33 нафар, Сирдарё вилоятида 22 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар, ҳамда Бухоро вилоятда ҳам 6 нафар, жами 495 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 13 432 (+495) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (58 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 9 512 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар