АсосийЖАМИЯТ

Қашқадарё вилояти ва Қарши шаҳар ҳокимлари эҳтиёжмандларга ҳайитлик тарқатди

Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ва Қарши шаҳар ҳокими Нормумин Холбоев эҳтиёжманд ои...

'Қашқадарё вилояти ва Қарши шаҳар ҳокимлари эҳтиёжмандларга ҳайитлик тарқатди'ning rasmi

Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ва Қарши шаҳар ҳокими Нормумин Холбоев эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам пуллари ва эсдалик совғалари топширди.

Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ва Қарши шаҳар ҳокими Нормумин Холбоев Қарши шаҳрининг Шоҳбекат маҳалласида яшовчи эҳтиёжманд оилалар вакиллари билан учрашиб, барчани Қурбон ҳайити билан қутлади. 

Маҳаллада яшовчи эҳтиёжманд, ижтимоий ёрдамга муҳтож, ногиронлиги бор, боқувчисини йўқотган 50 дан ортиқ оилага вилоят ва Қарши шаҳар ҳокимлари томонидан “Саховат ва кўмак” фонди орқали 1 миллион сўмдан моддий ёрдам пуллари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Қурбон ҳайити арафасида “Саховат ва кўмак” фонди орқали Қарши шаҳрида яшовчи 2000 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага 1 миллион сўмдан моддий ёрдам пуллари тарқатилди.

    Бошқа янгиликлар