АсосийJamiyat

Зоир Мирзаев: "Иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида қабул қилинаётган юмшатиш чоралари "ҳаммаси ортда қолди" дегани эмас!"

'Зоир Мирзаев: "Иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида қабул қилинаётган юмшатиш чоралари "ҳаммаси ортда қолди" дегани эмас!"'ning rasmi

Қашқадарё вилоятида махсус комиссия кўрсатмаларига мувофиқ карантин чора-тадбирлари юмшатилаётгани ҳақида аввал хабар берган эдик.

"ZOOM" дастури орқали ўтказилган вилоят махсус комиссияси йиғилишида Зойир Мирзаев яна бир бор аҳоли ва масъулларга қуйидагича мурожаат қилди:

"Ҳурматли воҳадошлар, сектор ва ташкилот раҳбарлари! Барчангизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йил 8 июль санасида ўтказилган видеоселектор йиғилишда таъкидланганидек, бу жуда мураккаб синов ва оғир курашда кўп нарса ўзимизга, ақл билан олиб борадиган ҳаракатимизга, сабр-тоқатимизга, темир интизом билан қатъият ва жипсликда иш кўришимизга боғлиқ. Лекин, минг афсуски, аҳоли ўртасида кўпчилик мана шу талабларга тўла амал қилмаяпти.  

Шундай экан, аҳоли эҳтиёжларини қондириш ёки иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида қабул қилинаётган бугунги юмшатиш чоралари "ҳаммаси ортда қолди", дегани эмас!  

Ҳурматли раҳбарлар! Ходимларингизнинг карантин қоидалари талаблари асосида ишлашига шароит яратиб беринг.

Азиз воҳадошлар! Уйда қолинг, мақсадсиз кўчага чиқманг, ўзингизни ва оилангизни асранг".  

    Бошқа янгиликлар