Симптомсиз беморлар ҳам атрофдагилар учун хавфли эканлиги исботланди

САЛОМАТЛИК 01.08.2020, 12:51
Симптомсиз беморлар ҳам  атрофдагилар учун хавфли эканлиги исботланди

Америкалик олимлар CОVID-19ни юқтирган симптомли ва симптомларсиз беморлардаги вирус миқдорини таққослашди.

Унга кўра, коронавирус учун синовдан ўтган 30 мингдан ортиқ одамларнинг таҳлиллари вирусли юк деярли барча беморлар орасида бир хил тақсимялангани маълум бўлган.

Маълумотларга кўра, ушбу якуний хулосага Массачусетс штатидаги қариялар уйларида яшовчи 32.480 беморнинг синовлари таҳлили асосида келинган. Синовлар 2020 йил 9 апрелдан 9 июнгача ўтказилган.

Ушбу муассасаларда жами 2654 киши ёки 15 фоиз ва 624 ходим (4,1 фоиз) коронавирус ташувчиси бўлган. Шу билан бирга, аҳолининг 53,1 фоизи ва ходимларнинг 18,2 фоизи касалликнинг аниқ аломатлари билан касалланишган, касаллик кекса одамларнинг 12,7 фоизида ва ходимларнинг 3,7 фоизида эса симптомларсиз бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1