Путин Россия учун асосий хавф нимада эканлигини айтди

ДУНЁ 03.12.2015, 16:35
Путин Россия учун асосий хавф нимада эканлигини айтди

Россия Президенти Владимир Путин Федераль Кенгашдаги нутқида мамлакат учун асосий хавф нима эканлигини таъкидлади. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

“Россия 24” телеканалида тўғридан тўғри эфирга узатилаётган Федераль Кенгашга мамлакат раҳбарининг мурожаатида Россия учун асосий хавф-хатарни Россия ва МДҲ давлатларидан чиққан Суриядаги жангарилар туғдиришини маълум қилди.   

“Улар пул ва қурол билан таъминланиб, куч-қудратини мустаҳкамламоқда. Улар жипслашиб, у ерда ғалаба қозонишса, эртага албатта портлатиш, инсонларни қийноққа солиш учун бизнинг ҳудудимизга ҳам етиб келади”, — деди Путин.

“Биз уларни кутиб олишга ва йўқ қилишга мажбурмиз”, — қўшимча қилди Президент. У шунингдек, Суриядаги ҳаво-космик операциялари айнан шу мақсадда бошланганлигини ҳам таъкидлади.  

Путиннинг сўзларига кўра, россиялик ҳарбий хизматчилар энг аввало, Россия Федерацияси фуқаролари хавфсизлигини таъминлаш учун курашмоқда.  

Россия авиацияси жорий йилнинг 30 сентябридан бошлаб Араб давлати Президенти Башар Асаднинг расмий Москвага ҳарбий кўмак бериш ҳақидаги сўровидан сўнг ҳарбий операцияларни бошлади.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1