28

Коронавирусга чалинган 67 ёшли аёл вафот этди

ЖАМИЯТ 01.08.2020, 16:20
258
Коронавирусга чалинган 67 ёшли аёл вафот этди

Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшаган 67 ёшли М.Т. (аёл) да 12 июль кунидан тана ҳарорати кўтарилган, уй шароитида даво муолажаларини олган.

20 июль куни эса нафас етишмовчилиги белгилари кучайиб, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган.  

Соғлиқни сақлаш вазирлиги  Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, беморда юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония, артериал гипертензия, семизликнинг  3-даражаси каби ҳамроҳ касалликлар ҳам бўлган.Бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+33° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19