АсосийЖАМИЯТ

Сергелида "ёрдам пули берилмади", деган оилага аслида давлат томонидан мунтазам ёрдам бериб келингани маълум қилинди (видео)

 Сергели туманида яшовчи аҳоли номидан бир аёл туманда бўлаётган вазият ҳамда маҳалла...

'Сергелида "ёрдам пули берилмади", деган оилага аслида давлат томонидан мунтазам ёрдам бериб келингани маълум қилинди (видео)'ning rasmi

 Сергели туманида яшовчи аҳоли номидан бир аёл туманда бўлаётган вазият ҳамда маҳалла раисининг ноҳақликлари ҳақида гапириб бераётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган эди. 

 Унда аёл, ногирон фарзанди бор оилаларнинг пластик картасига тушиши керак бўлган пулларнинг яримидан кўпини маҳалла раиси ва унинг ёнидагилар ноқонуний ўзлаштириб олаётганини айтганди.

Шикоят қилган аёл яна видео чиқиш қилди. Унда ҳайитлик пулини олганини айтиб, миннатдорчилик билдирди ва англашилмовчилик учун узр сўради. Аслида видеода ёрдам олмагани айтилган оилага давлат томонидан мунтазам равишда ёрдам бериб келингани маълум қилинди.

    Бошқа янгиликлар