АсосийJamiyat

ИИВ карантин тугагач, болалар яқинлари ҳамроҳлигида намоз ўқиш учун масжидларга келиб-кетишлари мумкинлигини маълум қилди

'ИИВ карантин тугагач, болалар яқинлари ҳамроҳлигида намоз ўқиш учун масжидларга келиб-кетишлари мумкинлигини маълум қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси ИИВ вояга етмаганлар ва болаларни яқинлари ҳамроҳлигида намоз ўқиш учун масжидга эркин келиб-кетишлари мумкинлигини маълум қилди. 

Вазирлик берган расмий баёнотда айтилишича , карантиндан сўнг масжидларда намоз ўқиш учун ҳеч қандай чеклов бўлмайди. 

Унда таъкидланишича, Ўзбекистондаги масжидларда фуқаролар томонидан жамоа бўлиб намоз ўқиш жараёнида  ички ишлар органлари ходимлари хавфсизликни таъминлаш, масжид ёнида ва уларга туташ жойлардаги автотураргоҳлардаги машиналарни тартибли ҳаракатланишини ташкил қилишда ўз ваколатлари доирасида хизмат олиб борадилар. 

 

    Бошқа янгиликлар