1

Ҳомийлик хайрия ёрдами бирламчи кимларга етказилади?

ЖАМИЯТ 02.08.2020, 17:46
Ҳомийлик хайрия ёрдами бирламчи кимларга етказилади?

Ҳомийлик хайриялари ёрдами бирламчи кимларга етказилади? Бу ҳақда бугун АОКА ҳузуридаги штабда Ёшлар ишлари агентлиги матбуот котиби Нодир Абдуқодиров иштирокида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди

Хайриялар аввало қуйидагиларга берилади:

📎 таъминот манбаи бўлмаган ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган, боқувчисидан ажралган, оғир касаллари бор, кўп болали оилалар;  

📎 ижтимоий нафақаси реал эҳтиёжларни қопламайдиган ва ундан бошқа даромад манбаи бўлмаган оилалар;

📎 ота-онасининг иккисини ҳам йўқотган, болалар тарбияси билан эса қариндошлар шуғулланаётган оилалар;  

📎 ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ҳам ногирон бўлган оилалар;

📎 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида яшаётган бева аёллар (бева эрлар);

📎 ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш изловчи сифатида бандликка кўмаклашиш марказларида ҳисобда турган оилалар;

📎 меҳнатга лаёқатли аъзолари бўлган, бироқ улар ҳеч қаерда ишламайдиган ёки пандемия туфайли даромадидан вақтинча маҳрум бўлган (мавсумий ишчи, уста, мардикор, сартарош, чет элда ишини йўқотиб қайтганлар, такси ҳайдовчиси, кафе, ресторан ишчиси ва ҳ.к) ва зарур ёрдамга муҳтож оилалар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1